БААдаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Ҳурматли юртдошлар,
Минтақадаги вазият кескинлашиб бораётгани муносабати билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан шахсий хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз.
Хусусан, одамлар кўп тўпланадиган жойлар ва оммавий тадбирлардан узоқроқ бўлиш, ҳарбий объектлар жойлашган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий ҳукумат органларининг хавфсизлик бўйича кўрсатмаларига қатъий амал қилиш ҳамда шахсий ҳужжатларни олиб юришни тавсия қиламиз.
Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Абу-Даби шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси билан боғланишингизни сўраймиз:
Телефон: +971 2 448 82 15
Фавқулодда ҳолатлар учун: +971542121853 (Telegram, WhatsApp)
Барчангизни эҳтиёткор бўлишга, тинчлик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақирамиз.
Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги Элчихонаси